ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
ЛИФТ ИНСПЕКТОРИ / СЕРТИФИКАТЛАШ БЎЙИЧА МУТАХАССИС
Иш берувчи: МЧЖ O'ZBEK-TURK TEST MARKAZI ҚК
Лавозим: Лифт инспектори / Сертификатлаш бўйича мутахассис
Иш жойи: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Боғибустон кучаси 210 уй.
Иш вақти: 09:00–18:00
Маош: Номзоднинг малакаси ва тажрибасига қараб.
ЛАВОЗИМ МАҚСАДИ
Лифтлар ва уларнинг хавфсизлик қурилмаларини техник талаблар асосида инспекция қилиш, техник ҳолатини баҳолаш, синов ва ўлчовларни амалга ошириш ҳамда мувофиқликни баҳолаш учун зарур техник ҳужжатларни тайёрлаш.
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАР
-
Лифтларни дастлабки, даврий ва зарур ҳолларда навбатдан ташқари техник кўрикдан ўтказиш;
-
Лифт кабинаси, шахта, машиналар хонаси ва бошқа асосий узелларни визуал ва техник текшириш;
-
Лифтнинг хавфсизлик қурилмалари ишлашини текшириш;
-
Тормоз тизими, канатлар, шкивлар, эшиклар, блокировкалар, буферлар, тезлик чеклагич ва бошқа элементларни текшириш;
-
Электр жиҳозлари, бошқарув тизими, ерга улаш ва ҳимоя қурилмаларини текшириш;
-
Зарур техник ўлчовлар ва синовларни амалга ошириш;
-
Аниқланган носозлик ва камчиликларни қайд этиш;
-
Лифтнинг техник ҳолати бўйича хулоса тайёрлаш;
-
Инспекция далолатномалари, баённомалар ва бошқа техник ҳужжатларни расмийлаштириш;
-
Лифт паспорти ва унга тегишли техник ҳужжатларни текшириш;
-
Фотофиксация ва инспекция натижаларини электрон базага киритиш;
-
Мувофиқликни баҳолаш/сертификатлаш жараёни учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш;
-
Буюртмачилар билан объектда техник масалалар бўйича ишлаш;
-
Инспекция натижаларини белгиланган тартибда архивлаш ва ҳисоботлар тайёрлаш;
-
Меҳнат муҳофазаси, саноат ва электр хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилиш.
НОМЗОДГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Маълумоти:
-
Олий ёки ўрта махсус техник маълумот;
-
Электротехника, электромеханика, автоматика, машинасозлик, кўтариш-транспорт ускуналари ёки турдош йўналишдаги маълумот афзаллик беради.
Иш тажрибаси:
-
Лифт соҳасида камида 2-3 йил иш тажрибаси;
-
Лифт монтажи, созлаш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, диагностика ёки инспекция соҳасида тажриба;
-
Инспекция ва техник кўрик бўйича тажрибага эга номзодларга устунлик берилади.
Касбий билим ва кўникмалар:
-
Лифтларнинг тузилиши ва ишлаш принципини яхши билиш;
-
Лифтларнинг асосий механик ва электр узелларини фарқлай олиш;
-
Электр схемаларини ўқий олиш;
-
Техник ўлчов асбобларидан фойдалана олиш;
-
Лифт хавфсизлигига оид техник регламент ва стандартлар билан ишлай олиш;
-
Техник ҳужжатларни тўғри расмийлаштира олиш;
-
Word ва Excel дастурларида ишлай олиш;
-
Техник хулоса ва ҳисобот тайёрлай олиш.
Қўшимча афзалликлар:
-
Лифт соҳаси бўйича малака сертификати;
-
Инспектор/эксперт сифатида иш тажрибаси;
-
O‘z DSt ISO/IEC 17020 талаблари бўйича билим;
-
EN 81 серияси стандартлари бўйича билим;
-
Меҳнат муҳофазаси ва электр хавфсизлиги бўйича тегишли билим/гувоҳномалар;
-
Рус тилини техник даражада билиш;
-
Инглиз тилини билиш — афзаллик.
ШАХСИЙ ФАЗИЛАТЛАР
-
Юқори даражада масъулият;
-
Диққатлилик ва техник деталларга эътибор;
-
Холис ва мустақил фикрлаш;
-
Ҳужжатлар билан тартибли ишлаш;
-
Қарор қабул қилиш қобилияти;
-
Жамоада ишлай олиш;
-
Буюртмачилар билан мулоқот қила олиш;
-
Хизмат сафарига тайёрлик.
МАСЪУЛИЯТ
Мутахассис инспекция натижаларининг ҳаққонийлиги, техник ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши ва ўз вазифалари доирасида хавфсизлик талабларига риоя қилиниши учун жавоб беради.
МУҲИМ
Номзоддан лифт соҳасидаги амалий билим ва хавфсизлик талабларини билиши талаб этилади. Техник кўрик ва инспекция натижаларини холис баҳолай олиш муҳим ҳисобланади.
Резюме юбориш учун:
Телефон: +998 97 157 46 47 Абдужамол
Telegram: +998 97 157 46 47
E-mail: INFO@UZTTM.UZ
Резюмеда қуйидагиларни кўрсатиш сўралади:
-
Лифт соҳасидаги иш тажрибаси;
-
Илгариги иш жойлари;
-
Маълумоти;
-
Мавжуд сертификат ва гувоҳномалар;
-
Қайси турдаги лифтлар билан ишлагани;
-
Кутилаётган иш ҳақи.


