Хива ва Урганч шаҳрига саёҳат

Bosh sahifa / Xabarlar / Хива ва Урганч шаҳрига саёҳат

   Президентимизнинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан “Ўзбек-Турк Тест Маркази” қўшма корхонаси бир гуруҳ ходимлари 6-7 март кунлари Хива ва Урганч шаҳарларига саёҳат қилдилар.

    Сафар давомида ходимлар қадимий Хоразм вилоятининг диққатга сазовор жойларига жумладан, Жума масжид (Хива), Шерғозихон мадрасаси, Шайх Мухтор Валий Мақбараси, Ичан қалъа, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси ва бошқа диққатга сазовор жойларда бўлиб, Хоразмда яшаб ўтган тарихий шахсларнинг хаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар.

қўшилган сана: 09-03-2021