АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК БУЙИЧА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

Bosh sahifa / Xabarlar / АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК БУЙИЧА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

    Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Иқтисодиёт факультетига “Халқаро ISO 9001 сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва халқаро даражада сертификатлаштириш” мавзусидаги илмий семинар бўлиб ўтди.

 

   Семинарда ТДИУ ректори Қўнғиротбой Шарипов, Ўқув ишлари бўйича проректор Мансур Эшов, Турк стандартлари институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, халқаро эксперт-аудитор Хусейн Сельчук Селимоглу ва бошқалар сўзга чиқиб, ISO 9001 стандартига асосланган бошқарув тизимининг жорий этиш хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга ҳамда хизматлар кўламини кенгайтиришга катта ҳисса қўшишини таъкидлаб ўтдилар.

      Маърузачилар томонидан “Сифат” нимани англатиши, дунёда халқаро стандартни қўллаш тенденциялари тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ISO 9001 халкаро сертификатини олиш тартиби, ISO 9001 cтандартини қўллашнинг аҳамияти ва афзалликлари ёритилди.

    Тадбир якунида семинар иштирокчилари томонидан бир қатор таклифлар ўртага ташланди, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

қўшилган сана: 24-03-2021